Ўзбекистонда ўтган 10 ойда экспорт қилинган мебель маҳсулотлари қиймати маълум бўлди

Ўзбекистон 2020 йилнинг январь–октябрь ойларида қиймати 2,6 миллион долларга тенг бўлган мебель маҳсулотлари экспорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, 2020 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига Ўзбекистон 16 та хорижий давлатга қиймати 2,6 миллион долларга тенг бўлган мебель маҳсулотларини экспорт қилган. Бу кўрсаткич 2019 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,1 миллион долларга кўп.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон ўтган 10 ой мобайнида мебель маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:

  • Қозоғистон 1,0 миллион доллар;
  • Қирғизистон 778,3 минг доллар;
  • Тожикистон 389,5 минг доллар;
  • Россия 160,8 минг доллар;
  • Сингапур 116,0 минг доллар.

Шунингдек, мебель маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган ҳудудлар:

  • Тошкент шаҳри 942,6 минг доллар;
  • Тошкент вилояти 777,6 минг доллар;
  • Aндижон вилояти 337,1 минг доллар;
  • Наманган вилояти 138,9 минг доллар.

Аввалроқ Ўзбекистон январь–ноябрь ойларида қанча мобиль телефон импорт қилгани, 2020 йил январь–октябрь ойлари давомида 5,8 миллиард доллар миқдорида олтин экспорт қилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда 2020 йилнинг январь–сентябрь ойларида 217 771 та енгил ҳамда 2936 дона юк автомобиллари ишлаб чиқарилгани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар