Индонезияда катта кўчки оқибатида 13 киши ҳалок бўлди — фото

Индонезиянинг Ғарбий Ява вилоятида содир бўлган кўчкида камида 13 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда 11 январь, душанба куни «Синьхуа» агентлиги хабар берди.

Фото: «EPA»

Маълум қилиниича, дам олиш кунларидаги кучли ёғингарчилик табиий катаклизм (бўронга ўхшаш табиат ҳодисаси)га сабаб бўлган. Кўчки Циханджуан қишлоғидаги тоғ ёнбағрида жойлашган 18 та уйни вайрон қилган.

Фото: «EPA»

«Учта оғир техника ёрдамида душанба куни қидирув-қутқарув ишлари қайта бошланди. Бироқ қияликдаги беқарор ёғингарчиликлар қутқарувчиларга хавф туғдиради ва уларнинг ишини секинлаштиради», дейилади хабарда.

Фото: «EPA»

Аниқланишича, табиий офат оқибатида 18 киши яраланган, яна 27 киши бедарак йўқолган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 30 декабрь куни Норвегияда Ослодан 40 километр узоқликда жойлашган Аск шаҳрида катта кўчки бўлган эди. Оқибатда етти киши ҳалок бўлган ва яна уч киши бедарак йўқолган. Шунингдек, Эронда сув тошқинлари оқибатида 7 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар