Бугун Ўзбекистоннинг 8 ҳудудида қор ёғиб, ҳарорат -17 гача пасаяди

Жорий йилнинг 11-15 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Россия Европа қисмининг шимолий ҳудудларида шаклланган совуқ ҳаво массаси кириб келиши сақланиб туради. 11 январда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши, Сурхондарё вилоятида, Фарғона водийси вилоятларида ва республиканинг тоғли ҳудудларида айрим жойларида 23-25 м/с гача кучайиши мумкин.

11-15 январда республика бўйича аномал совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 12-17° совуқгача, баъзи жойларда 20° совуқгача, кундуз кунлари 5-10° совуқгача, баъзи жойларда 12° совуқгача, шимолда кечалари 20-25° совуқгача, Устюртда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 27-30° совуқгача, кундуз кунлари 12-17° совуқгача, жанубда ва Фарғона водийсида кечалари 8-13° совуқгача, кундуз кунлари 3-8° совуқгача пасаяди.

Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади.

11-16 январда Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи бор.

Янгиликлар