Бугун Тошкентнинг 3 туманида газ ўчирилди

Бугун, 11 январь куни Тошкент шаҳрининг 3 туманида газ ўчирилади.

Билдирилишича, таъмирлаш ишлари сабабли пойтахтнинг Чилонзор, Мирзо Улуғбек ва Сергели туманларининг баъзи ҳудудларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Жумладан:

Чилонзор тумани (11:00 дан 15:00 гача):

  • битта кўп қаватли уй – 72 та хонадон;
  • улгуржи истеъмолчилар сони – 3 та.
  • Мирзо Улуғбек тумани (10:00 дан 18:00 гача):

“Ҳабиб Абдуллаев” МФЙ 20 та кўп қаватли уйлардаги 420 та хонадон:

  • улгуржи истеъмолчилар сони – 6 та.

Сергели тумани (10:00 дан 16:00 гача):

  • Суғдиёна-2 кўчаси — 80 та ерли хонадон;
  • Файзли кўчаси —102 та ерли хонадон;
  • улгуржи истеъмолчилар сони – 4 та.

«Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади. Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди», дейилади ушбу хабарда.

Янгиликлар