Боғчаларда референдум тарғиботини ўтказмаслик бўйича огоҳлантириш берилди

Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 9 апрель куни мактабгача таълим ташкилотида «Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники» шиори остида тарбияланувчиларга жўр бўлиб айттирилган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Ҳолат юзасидан Мактабгача таълим агентлиги Матбуот хизмати муносабат билдирди.

Мазкур видеода мактабгача таълим ташкилоти ходими томонидан референдум доирасида ўтказилаётган ташвиқот тадбирларидан руҳланиб, тарбияланувчиларга тушунча беришга уринганлик ҳолатини кузатиш мумкин.

«Ушбу ҳолат юзасидан республикадаги барча мактабгача таълим соҳасидаги ҳудуд вакилларига огоҳлантиришлар берилиб, бу каби ҳолатларни олдини олиш бўйича тавсиялар берилди», дейилади Мактабгача таълим агентлиги хабарида.

Янгиликлар