Бугун Шавкат Мирзиёев Фарғонага ташриф буюради

Президент Шавкат Мирзиёев бугун 11 июль куни, Фарғона вилоятига ташриф буюради. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилади.

Фото: Президент ахборот хизмати

Ўзбекистон раҳбари вилоятга ташрифи давомида, саноат ва инфратузилмани ривожлантириш, маҳаллаларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишади. Бундан ташқари, президент янги йирик лойиҳаларни ишга туширишда ҳам иштирок этади.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларига бағишланган йиғилиш ҳам ўтказади.

Янгиликлар