Aндижонда яна 13 кишида коронавирус аниқланди, 17 нафар бемор касалликдан соғайди

Aндижон вилоятида 11 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 13 кишига ошиб, 1116 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Вилоятда айни пайтга қадар 17 нафар бемор соғайиб, жами тузалганлар 1056 кишига етди. Ҳозирда 60 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 11 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 31 747 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар 23 704 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (74 фоиз) соғайган. Ҳозирда 7839 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар