Фарғонада коронавирусдан соғайганлар сони 300 кишига яқинлашди

Ўзбекистонда 11 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 202 кишига ошиб, 31 747 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, айни пайтга қадар Фарғона вилоятида 3 нафар бемор соғайиб, жами тузалганлар 297 кишига етган. Ҳозирда 5 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, ҳозиргача Тошкент шаҳрида 526 нафар, Тошкент вилоятида 136 нафар, Aндижон вилоятида 17 нафар, Наманган, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида 10 нафардан — жами 712 нафар бемор тузалди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда aйни пайтга қадар 23 704 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (74 фоиз) соғайган. Ҳозирда 7839 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар