Фото: Бухорода тест синовлари учун очиқ спорт майдонлари ҳозирланмоқда

Ўзбекистонда ОТМларга кириш имтиҳонлари абитуриентлар ва назоратчилар учун эпидемиологик хавфсизликни таъминлаш имконини берадиган жойда — усти очиқ стадионларда ўтказиш маълум қилинганди. Ушбу топшириқ асосида Бухоро вилояти ҳокимлиги вилоятда очиқ спорт майдонлари ҳозирланаётганлигини маълум қилди.

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум бўлишича, Бухоро вилоятида олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари Бухоро шаҳридаги «Бухоро» спорт мажмуаси, «Умид» спорт-соғломлаштириш маркази стадионларида, шунингдек, «Дилкушо» теннис мажмуаси кортларида ўтказилиши кўзда тутилган.

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, «Бухоро» ўйингоҳида 1080, «Умид» спорт-соғломлаштириш маркази стадионида 1260, «Дилкушо» теннис мажмуаси кортларида 960 кишига мўлжалланган жой ҳозирланмоқда.

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълумот ўрнида, 2020 йилда Бухоро вилоятидан олий ўқув юртларига ўқишга кириш мақсадида ҳужжат топширган абитуриентлар сони 65 минг 818 нафар бўлиб,  ўтган йилда бу кўрсаткич 50 минг 518 нафарни ташкил этган.

Аввалроқ Aндижонда кириш имтиҳонлари «Баркамол авлод» спорт мажмуасида ўтказилиши, Самарқандда эса кириш имтиҳонларини ўтказиш учун ажратилган стадионлар етарли эмаслиги ҳақида хабар берилганди.