Коронавирус инфекцияси билан касалланган бош вазир ўринбосари Ўктам Барноевнинг ҳозирги аҳволи маълум қилинди

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Рустам Икромов 11 август, сешанба куни бўлиб ўтган брифингда Бош вазир ўринбосари Ўктам Барноевнинг ҳозирги аҳволи ҳақида хабар қилди.

Кадр: YouTube

Рустам Икромовнинг сўзларига кўра, бош вазир ўринбосари Ўктам Барноевнинг ҳозирги аҳволи яхши.

«Даволаниш давом этмоқда. Aйни кунларда унинг саломатлиги ташвишланарли эмас», — деди Рустам Икромов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ коронавирусга чалинган Бухоро ҳокимининг ҳозирги аҳволи ҳақида маълумот берилган эди. Шунингдек, коронавирусга чалинган Сурхондарё ҳокимининг бугунги кундаги аҳволи ҳақида хабар берилганди.