«Коронавирусга чалинган Сурхондарё ҳокимининг аҳволи қандай?» Рустам Икромов жавоб берди

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Рустам Икромов 11 август, сешанба куни бўлиб ўтган брифингда Сурхондарё вилояти ҳокимининг ҳозирги аҳволи ҳақида маълум қилди.

Кадр: YouTube

Рустам Икромовнинг таъкидлашича, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг саломатлиги яхши.

«Aйни кунларда унинг саломатлигида ташвишли нарса йўқ, даволаниш давом этмоқда», — деди Рустам Икромов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ коронавирусга чалинган Бухоро ҳокимининг ҳозирги аҳволи ҳақида маълумот берилган эди.

Янгиликлар