Ўзбекистонда яна 202 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда 11 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 202 кишига ошиб, 31 747 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг

  • 136 нафари Тошкент шаҳрида;
  • 46 нафари Тошкент вилоятида;
  • 13 нафари Aндижон вилоятида;
  • 7 нафари Бухоро вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Aйни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 526 нафар, Тошкент вилоятида 136 нафар, Aндижон вилоятида 17 нафар, Наманган, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида 10 нафардан, Фарғона вилоятида 3 нафар — жами 712 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда 23 704 (+712) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (74 фоиз) соғайган. Ҳозирда 7839 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Aввалроқ Тошкентда коронавирусга чалинган 2 эркак вафот этгани ҳақда хабар берилганди.

Янгиликлар