Республика бош давлат санитария инспекцияси бошлиғининг коронавирусга чалинганидан кейинги аҳволи ҳақида хабар берилди

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Рустам Икромов 11 август, сешанба куни бўлиб ўтган брифингда Республика бош давлат санитария инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабековнинг ҳозирги аҳволи ҳақида хабар берди.

Кадр: YouTube

Рустам Икромовнинг таъкидлашича, Республика бош давлат санитария инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабековнинг аҳволи яхши.

«Aйни кунларда унинг саломатлигида ташвишли нарса йўқ, даволаниш давом этмоқда», — деди Рустам Икромов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро ҳокими Карим Камолов, Сурхондарё ҳокими Тўра Боболов, бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев ҳамда соғлиқни сақлаш вазири Aлишер Шодмоновнинг бугунги кундаги аҳволи маълум қилинган эди.

Янгиликлар