Самарқандда 12 август куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

«Ўзгидромет» 12 август, чоршанба куни Самарқанд вилоятида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Фото: «Advantour»

Маълум қилинишича, шу куни Самарқандда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7—12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18—23 даража илиқ,  кундузи 30—35 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10—15 даража илиқ, кундузи 19—24 даража илиқ бўлади.

Аввалроқ ҳафта давомида мамлакатда қандай об-ҳаво кузатилиши ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар