Самарқандда коронавирусдан касалланглар сони 1300 дан ошди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 11 август соат 10:00 ҳолатига кўра, 31 545 (+241) нафарни ташкил этмоқда.

Шулардан 21 нафари Самарқанд вилоятида қайд этилди.

Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Вилоятда жами касалланганлар сони 1303 тага етди. Коронавирусдан соғайганлар 1179 нафар, ўлим ҳолатлари учтани ташкил қилмоқда.

Айни пайтда мамлакатда 22 992 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (73 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 8 351 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1361 нафари оғир, 387 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Аввалроқ Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 200 нафарга етгани хабар қилинган эди.

 

Янгиликлар