Самарқандда ноисломий диний ташкилот давлат рўйхатидан ўтказилди

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан «Еттинчи кун христиан адвентистлар черкови» 320 сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати

Маълум қилинишича, ушбу черков Самарқанд шаҳар Гагарин кўчаси 4 уйда жойлашган.

«Мамлакатимиз Конституцияси ва қонунларимизда Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари миллати, тили ва динидан қатъи назар, тенг ҳуқуқ ва эркинликларга эга экани мустаҳкамлаб қўйилган бўлиб, уларга ўз миллий маданияти, анъана ва урф-одатларини сақлаш ва ҳар томонлама ривожлантириш учун барча имкониятларнинг таъминланиши белгилаб берилган ҳамда амалга оширилиб келинмоқда», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда масжидлар фаолияти 15 августдан бошлаб босқичма-босқич тикланиши мумкинлиги маълум қилинган эди. Шунингдек, Наманганда Ўзбекистондаги энг йирик масжид қурилаётгани хабар қилинганди.

Янгиликлар