Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирусга чалинган 2 бемор вафот этди

Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирусга чалинган икки нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, вафот этганларнинг биринчиси Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшаган 32 ёшли Ш.A. (эркак), иккинчиси эса Тошкент вилояти Зангиота туманида яшаган 64 ёшли Н.К. (эркак) бўлган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 204 нафарга етди. Умумий касалланиш ҳолатлари 31 983 тага тенг. Республикада 24 090 нафар бемор коронавирусдан соғайган.

Aввалроқ Тошкентда коронавирусга чалинган икки нафар бемор вафот этгани маълум қилинган эди.