Тошкентда 2 эркак коронавирусдан вафот этди

Тошкент шаҳрида икки эркак коронавирус инфекцияси оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Улардан биринчиси Юнусобод туманида яшаган 60 ёшли А.А. (эркак), иккинчиси Олмазор туманида яшаган 60 ёшли А.М. (эркак) бўлган.

Ҳозирда 8 351 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1361 нафари оғир, 387 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Аввалроқ Ўзбекистонда коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 200 нафарга етгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар