Тошкентда коронавирусга чалинган икки бемор вафот этди

Ўзбекистонда 11 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 202 кишига ошиб, 31 747 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, сўнгги 7 соат мобайнида 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган. Улар Мирзо Улуғбек туманида яшаган 63 ёшли Ш.Й. (аёл) ҳамда Шайхонтоҳур туманида яшаган 57 ёшли Х.Қ. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. бўлган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, айни пайтга қадар Ўзбекистонда 23 704 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган. Ҳозирда 7839 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Aввалроқ Тошкентда коронавирусга чалинган икки нафар эркак вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар