Фарғонада ўғрилик қилиб, терговдан яширинган шахс қўлга олинди

Фарғонада 10 сентябрь, пайшанба куни ўғрилик жиноятини содир этиб, қидирувда бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ жиноят қидирув ходимлари 10 сентябрь куни Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида (Ўғрилик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинган Т.Ш.ни Фарғона шаҳрида қўлга олди.

Қайд этилишича, у Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган.

Маълумот учун, Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғирлик) 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Эслатиб ўтамиз, БешариқдаОлтиариқда ҳамда Риштонда терговдан яширинган шахс ҳамда Фарғонада алимент тўламаган ва фирибгарлик қилган қидирувдаги икки шахс қўлга олингани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар