Видео: Қамчиқ довонида «Мercedes» ёниб кетди
Қамчиқ довонида «Mercedes Sprinter» русумли автомобилда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ахборот хизмати маълум қилди.
Хабарга кўра, 10 ноябрь, сешанба куни тунда Тошкент—Ўш халқаро автомагистралининг 246-километрида пойтахт томон ҳаракатланаётган « Mercedes Sprinter» автомобилда ёнғин содир бўлди. Аниқланишича, ёнғин двигатель бўлинмасидан ёнилғи оқиши оқибатида келиб чиққан. Маълум қилинишича, «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси ходимлари зудлик билан воқеа жойига етиб келган. Ёнғин 3 дақиқа ичида бартараф этилди. Автомобиль ҳайдовчиси машинадан чиқишга муваффақ бўлган. Ёнғиндан тан жароҳати олганлар йўқ.
Мавзуга доир: Пастдарғомда «Жигули»да ёнғин чиқди
Аввалроқ Тошкентда «Opel Vectra» автомобили ёниб кетгани ҳамда Пайапиқда «Damas» ёнигани ҳақида хабар қилилганди.