Пастдарғомда «Жигули»да ёнғин чиқди

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида  «Жигули» (ВAЗ-2106) автомашинасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Хабарга кўра, «Гумбаз» маҳалласида яшовчи Х.З. ўзига тегишли бўлган «ВAЗ-2106» русумли автомашинасида тумандаги «Қатортерак» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Хончарбоғ—Жума ички йўлида ҳаракатланиб келиб, харид учун тўхтаган.

Маълум қилинишича, ҳайдовчи харидни якунлаб бўлгач, автомашинасини ўт олдирган вақтида двигатель ёқилғисининг мотор қисмига уланган резина шланги тешилганлиги сабабли бензин сизиб чиққан. Шунинг оқибатида ёнғин келиб чиққан. Таъкидланишича, ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Фото: Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Aввалроқ Гулистон шаҳридаги коронавирус беморлари даволанаётган мажмуада портлаш юз бергани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Бухорода электр подстанциясида ёнғин содир бўлгани хабар қилинган.

Янгиликлар