Навоийда 2019–2020 йилларда қанча ёввойи ҳайвон ноқонуний овланганлиги маълум бўлди

Навоий вилоятида 2019–2020 йилги ов мавсумида рухсат берилган квотадан ташқари жами 13 минг бошдан ортиқ ёввойи ҳайвонлар ноқонуний овланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати «Tez News»га  маълум қилди.

Фото: Tez News

Маълум бўлишича, вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мансабдорлари 2019 йилги ов мавсумида 1707 ҳолатда овчилар томонидан ноқонуний ов амалга оширилганлиги бўйича ўз вақтида маъмурий чоралар қўлламаганлиги аниқланган.

Натижада 1,9 миллиард сўмлик жарималар бюджетга ундирилмаганлиги оқибатида давлат ҳисобига зарар етказгани маълум бўлди.

Ушбу ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз Хоразм вилояти чегараолди ҳудудида ов қилган ҳоким ўринбосари ва ИИБ масъули ушлангани хабар қилинганди. Ушбу воқеадан сўнг  Хоразм вилояти ҳоким ўринбосари ва ИИБ ходимининг ноқонуний ов қилгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилган. Шунингдек, Ўзбекистонда ўтган 11 ойда табиатга етказилган зарар миқдори маълум бўлди.

 

Янгиликлар