Жиззахда куёв «лезвие» билан тан жароҳати етказмоқчи бўлган қайнтоғасини пичоқлаб ўлдирди

Жиззах вилояти Фориш туманида жанжаллашиш мақсадида унинг олдига келган тоғасини пичоқлаб ўлдирган куёвга жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, туманнинг Э.Камолов маҳалласида содир бўлган. Мазкур маҳаллада яшовчи М.A. ўзи билан бир кўчада турадиган жияни И.Х.нинг уйига маст ҳолатда келиб, унинг шаърий никоҳдаги эри Ш.Ж. билан жанжаллашган.

Маълум қилинишича, ўзаро муштлашув пайтида тоға оғзидан устара «лезвие»сини чиқариб, Ш.Ж.га тан жароҳати етказмоқчи бўлган. Бу вақтда куёв Ш.Ж. ётоқхонада турган пичоқ билан ҳимояланган. Ва тоғасининг кўкрагига пичоқ билан зарба берган.

Таъкидланишича, М.A. Фориш тумани тиббиёт бирлашмасида кўрсатилган муолажаларга қарамасдан вафот этган. Жиззах шаҳрининг Ёшлик маҳалласида доимий рўйхатда турган Ш.Ж.га нисбатан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Самарқандда хотинининг бегона эркак билан ишқий муносабатда бўлганини кўрган эр уларни пичоқлаб ўлдирганди. Кейинчалик эркак пичоқлаганини билгани, лекин ўлдириб қўйганини сезмаганлигини айтиб, хотини ва унинг жазманини ўлдирган эр қотиллиги ҳақида гапириб берган.

Янгиликлар