Қашқадарёда 30 ёшли эркак гумон сабабли хотини, қайнонаси ҳамда 2 нафар боласини пичоқлаб ўлдирди

Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида 9 декабрь куни хотини, қайнонаси ва икки нафар ёш болани пичоқлаб ўлдирган 30 ёшли эркак қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизматининг «Теz News»га маълум қилди.

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, март ойида 1995 йилда туғилган М.М. оилавий келишмовчилик туфайли онаси Н.Ш.нинг уйига қайтиб келиб, турмуш ўртоғи A.Х. билан алоқаларини узишини айтган.

Таъкидланишича, A.X. хотинини бошқа шахсдан ҳомиладорлигини гумон қилган. У 9 декабрь куни соат 23:30 ларда Яккабоғ тумани, Эски Яккабоғ маҳалласидаги қайнонасининг уйига 2 дона ошхона пичоғи билан келган. Уйга девордан ошиб, ухлаб ётган Н.Ш., М.М., вояга етмаган 8 ёшли Р.Ш. ва 6 ёшли A.Ш.ни бўйин соҳаларини ошхона пичоғи билан кесиб, қасддан ўлдирган ва воқеа жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан 10 декабрь куни Яккабоғ тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят содир этишда гумонланаётган шахс процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Самарқандда хотинининг бегона эркак билан ишқий муносабатда бўлганини кўрган эр уларни пичоқлаб ўлдирганди. Кейинчалик эркак пичоқлаганини билгани, лекин ўлдириб қўйганини сезмаганлигини айтиб, хотини ва унинг жазманини ўлдирган эр қотиллиги ҳақида гапириб берган.

Янгиликлар