Ўзбекистон бўйлаб ичимлик суви ва оқова сув хизматларининг янги нархлари белгиланди — рўйхат

Ўзбекистон бўйлаб халқ депутатлари ҳудудий кенгашлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан ҳудудларда ичимлик ва оқова сув хизматлари бўйича янги тарифлар (сув ҳисоблагичи борлар учун) тасдиқланди.

Фото: «Tez News»

Янги тарифларга кўра, Ўзбекистонда ичимлик суви ва оқова сув хизматларининг янги нархлари 1,5-3 бараваргача оширилган. Сув ҳисоблагичлар билан таъминланмаган истеъмолчиларга ҳисоб-китоблар сув истеъмоли меъёрларидан келиб чиқиб ҳисобланади.

Тарифлар қуйидагича ҳисобланади (Тошкент шаҳар мисолида):

400 (ичимлик суви) + 100 (устама) + 350 (канализация) + 100 (устама) + 350 (иссиқ сув учун канализация) + 100 (устама) = жами 1400 сўм.

Маълумот ўрнида, ушбу нарх фақат марказлашган иситиш тизимига уланган абонентлар учун қўлланилади.

Фото: «Ўзсувтаъминот» АЖ ахборот хизмати

Бошқа ҳудудларда ҳам ҳисоб-китоб худди шундай амалга оширилади, фақат устама ҳақи вилоятларда ҳар бир метр куб ичимлик сувига 50 сўм ва оқова сувга 50 сўм/метр³ қилиб белгиланган.

Аввалроқ Навоийда 2021 йилдан ичимлик суви нархи уч баравар қимматлашиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Наманган ҳамда Тошкентда 24 январдан ичимлик суви нархи ошиши хабар қилинган.

Янгиликлар