Тошкентда 24 январдан ичимлик суви нархи ошади

Тошкент шаҳар ҳокиминг қарори лойиҳасида шаҳарда ичимлик суви нархини ошириш таклиф этилгани ҳақда хабар қилинган эди. «Тошкент шаҳар сув таъминоти» 24 январдан янги тарифлар жорий этилишини маълум қилди.

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, бунга Халқ Депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 2020 йил 30 декабрдаги қарори ва Тошкент шаҳар ҳокими маҳкамаси Молия бош бошқармасида тасдиқланган 7 январдаги декларация асос бўлган. Янги тарифларга кўра, ичимлик суви:

  • аҳоли учун I гуруҳ (жисмоний шахслар) — 1 метр/куб 400 сўм;
  • бюджет ташкилотлари учун — II гуруҳ 1 метр/куб 400 сўм;
  • улгуржи истеъмолчилар учун — II гуруҳ 1 метр/куб 400 сўм;
  • тижорат истеъмолчилари учун — III гуруҳ 1 метр/куб 1000 сўм.

Оқова суви хизмати учун:

  • аҳоли учун – 1 гуруҳ (жисмоний шахслар) — 1 метр/куб 350 сўм;
  • бюджет ташкилотлари учун II гуруҳ — 1 метр/куб 350 сўм;
  • улгуржи истеъмолчилар учун II гуруҳ — 1 метр/куб 350 сўм.
  • тижорат истеъмолчилари учун III гуруҳ — 1 метр/куб 820 сўм.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоийда 2021 йилдан ичимлик суви нархи уч баравар қимматлашиши ҳамда Aндижонда ичимлик ва оқова сув хизматлари таннархи ошиши ва агар эски қарздорликлар белгиланган кунда бартараф этилмаса, янги нарх бўйича ҳисоб-китоб қилиниши ҳақда хабар қилинганди.

Янгиликлар