Ўзбекистонда миокард инфаркти ва инсультдан ўлим кўрсаткичи камайтирилади

Ўзбекистон ҳудудларида 2022 йилда юқори технологияли жарроҳлик операциялари улуши 23 фоиздан 60 фоизга оширилади.

Қайд этилишича, ҳозирда республика бўйлаб 24 та ихтисослаштирилган тиббиёт маркази ва жойларда 269 та ҳудудий филиали фаолият юритмоқда. Улар томонидан 6000 дан зиёд тиббий амалиётлар ўтказилмоқда.

Шундан:

  • 750 дан ортиғини вилоят,
  • 150 дан зиёдини туман даражасида бажариш ўзлаштирилди.

2022 йилнинг ўтган даврида:

  • 14 минг нафардан ортиқ имтиёзли тоифадаги беморларда юқори технологик амалиётлар бажарилди.

Шунингдек, Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг 1500 нафардан зиёд мутахассислари жойларга чиқиб, улар томонидан 50 мингга яқин беморларга тиббий хизмат кўрсатилди.

Йил якунига қадар мазкур йўналишда қуйидаги ишлар бажарилиши кўзда тутилган:

  • акушерлик ва гинекология, репродуктив саломатлик, скрининг ва республика перинатал марказлари негизида Акушерлик, гинекология ва репродуктология илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилади;
  • 300 га яқин буйрак, 10 та жигар ва 15 та ўзак ҳужайра трансплантацияси амалиёти бажарилади;
  • миокард инфаркти ва инсульт касалликларидан ўлим кўрсаткичлари камайтирилади;
  • кохлеар имплантация операциялари сони 350 дан 650 тага етказилади;
  • туман даражасида бажарилаётган жарроҳлик амалиётлари сони 100 тага кўпайтирилади;
  • ҳудудларда юқори технологияли операциялар улуши 23 фоиздан 60 фоизга оширилади;
  • 100 нафардан ортиқ мутахассислар Европа, Туркия, Россия, Япония каби давлатларда малака ошириб қайтади.

Янгиликлар