Андижонда кўчма дорихона ва дўконлар ташкил қилинди (видео)

Aндижон вилоятида ҳудудлар секторларга бўлиган ҳолда аҳолини камбағалликдан чиқаришга оид чоралар кўрилмоқда. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканали хабар берди.

Вилоятнинг Булоқбоши, Жалақудуқ, Хўжаобод ва Марҳамат туманлари 2-секторига бириктирилган бўлиб, унга вилоят прокурори масъул ҳисобланади.

Вилоят прокуратураси ташаббуси билан ҳудудларда кўчма дорихона ва озиқ-овқат маҳсулотларини маҳаллаларга етказиб бериш хизмати йўлга қўйилган.

Aндижон вилоятида озиқ-овқат ва дори маҳсулотлари нархининг асоссиз оширилишининг олдини олиш мақсадида жами 5239 нафар, шундан 34 нафари бозорлар, савдо комплекслари раҳбарлари, 3830 нафари озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи корхона ва савдо дўконлари, 1245 нафари корхоналар раҳбарлари ҳамда 130 нафари бошқа субъект раҳбарлари қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилмаслиги ҳақида расман огоҳлантирилди.

Бундан ташқари, вилоятдаги жами 882 та маҳалланинг 795 тасида кўчма савдо нуқталари ташкил қилинди. Уларга 330 та таъминотчи жалб қилинди.

Аввалроқ Асакада «темир дафтар»га киритилган оилаларга бир марталик ёрдам пуллари етказилгани ва Избосканда эҳтиёжманд оилаларга маиший техника воситалари тарқатилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар