Бўкада мол боқиш учун яйлов талашган фуқаро қўшнисининг қорнига ўроқ санчиб олди

Бўка туманида мол боқиш учун яйлов талашган фуқаро қўшнисининг қорнига ўроқ санчди. Бу ҳақида Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.

Фото: Тергов департаменти

Маълумотларга кўра, 6 август куни соат 18:30 да Бўка тумани «Камолот» фермер хўжалиги дала майдонида 31 ёшли З.Э. қўшниси, 33 ёшли Д.Й. билан қорамолларини боқиш учун яйлов талашган. Келиб чиққан ўзаро жанжал оқибатида, қўлидаги ўткир ўроқнинг тиғ қисми билан Д.Й.нинг чап томон қорин бўшлиғига санчиб, тан жароҳати етказган. Фуқаро Д.Й. тиббий муассасага ётқизилган.

Ҳодиса жойи тезкор тергов гуруҳи томонидан кўздан кечирилиб, жиноят қуроли сифатида фойдаланилган ўроқ ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бўка тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фуқаро З.Э. жиноят ишида айбланувчи тариқасида жалб этилиб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Янгиқўрғонда экинини суғориш учун сув талашган фуқаро оғир тан жароҳати олганди.

Эслатиб ўтамиз, Наманганда 2 ярим ёшли болани уриб ўлдирган Миллий гвардия ходими 19 йилга озодликдан маҳрум қилинганди. Шунингдек, Мирзо Улуғбек туманидаги жанжал юзасидан расмий маълумот берилган эди.

Янгиликлар