Бухорода яна 23 кишида коронавирус аниқланди

Бухоро вилоятида 12 август соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 23 кишига ошиб, 1001 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Вилоятда айни пайтга қадар 904 нафар бемор соғайган, 7 киши вафот этган. Ҳозирда 90 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 12 август соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 32 215 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар 24 090 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (75 фоиз) соғайган. Ҳозирда 7917 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар