Наманганда 13 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари тақдим этилди

«Ўзгидромет» 13 август, пайшанба куни Наманган вилоятида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Фото: «Wikiway»

Маълум қилинишича, шу куни Наманганда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7—12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20—25 даража илиқ, кундузи 30—35 даража иссиқ бўлади.

Аввалроқ ҳафта давомида мамлакатда қандай об-ҳаво кузатилиши ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар