Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 32 минг кишидан ошди

Ўзбекистонда 12 август соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 32 215 (+232) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, янги касалланган беморларнинг

  • 155 нафари Тошкент шаҳрида;
  • 23 нафари Самарқанд вилоятида;
  • 23 нафари Бухоро вилоятида;
  • 15 нафари Сирдарё вилоятида;
  • 6 нафари Тошкент вилоятида;
  • 6 нафари Қашқадарё вилоятида;
  • 4 нафари Қорақалпоғистонда тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Aйни пайтга қадар Ўзбекистонда 24 090 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (75 фоиз) соғайган. Ҳозирда 7917 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1308 нафари оғир, 428 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Aввалроқ Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирусга чалинган 2 бемор вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар