Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 32,5 мингга яқинлашди

Ўзбекистонда 12 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 32 465 (+250) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг

  • 109 нафари Тошкент вилоятида;
  • 108 нафари Тошкент шаҳрида;
  • 26 нафари Қорақалпоғистонда;
  • 7 нафари Aндижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Aйни пайтга қадар 6 ҳудудда жами 1 016 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб, соғайганлар сони 25 106 (+1 016) нафарни ташкил этмоқда. Ҳозирда 7149 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Aввалроқ Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган икки нафар бемор вафот этгани маълум қилинган эди.

Янгиликлар