Самарқандда коронавирусга чалинганлар сони 1326 кишига етди

Самарқанд вилоятида 12 август соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 23 кишига ошиб, 1326 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Вилоятда айни пайтга қадар 1214 нафар бемор соғайган, 3 киши вафот этган. Ҳозирда 111 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 12 август соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 32 215 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар 24 090 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (75 фоиз) соғайган. Ҳозирда 7917 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.