Сўхда самолёт ва вертолётлар учун учиш-қўниш майдончаси ташкил этилади

Фарғона вилояти Сўх туманида самолёт ва вертолётлар учун учиш-қўниш майдончаси ташкил этилади. Бу ҳақда туман матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бош вазир Aбдулла Aриповнинг Сўхга ташрифи давомида Фарғона вилояти ҳокимлигига 1 ой муддатда Сўх туманида кичик аэропорт қуриш вазифаси юкланган. Шундан сўнг Сўх тумани «Новобод» МФЙ ҳудудида майдони салкам 10 гектар бўлган кичик аэропорт ташкил этиш бошланган.

Фото: Сўх тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, мини аэропорт учун ажратилган ҳудуддан илгари маҳаллий аҳоли аэропорт сифатида фойдаланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бош вазир Aбдулла Aрипов Сўх туманига боргани ҳақида хабер берилган эди. Шунингдек, Фарғона шаҳридан Сўх туманига кичик авиақатновлар йўлга қўйилиши маълум қилинганди.

Янгиликлар