Тошкентда COVID-19’га чалинган икки бемор вафот этди

Тошкент шаҳрида 12 август куни коронавирусга чалинган икки нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Шайхонтоҳур туманида яшаган 84 ёшли А.А. (эркак) ҳамда Миробод туманида яшаган 67 ёшли Э.П. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. бўлган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 210 нафарга етди. Умумий касалланиш ҳолатлари 32 465 тани ташкил этган, 25 106 нафар бемор коронавирусдан соғайган.

Aввалроқ Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган икки нафар бемор вафот этгани маълум қилинган эди.

Янгиликлар