Ўзбекистон ташқи ишлар вазири МДҲ ижрочи котиби билан Москвада учрашув ўтказди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Кoмилов 2020 йилнинг 11 сентябрь куни Москва шаҳрида МДҲ Ижроия қўмитаси раиси МДҲ Ижрочи котиби Сергей Лебедев билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

Хабарга кўра, суҳбат давомида Ўзбекистоннинг 2020 йилда МДҲга раислиги тадбирлар режасини амалга ошириш жараёни юзасидан атрофлича фикр алмашилган.

Қайд этилишича, коронавирус пандемиясига қарамай, Ўзбекистон томони илгари режалаштирилган тадбирларнинг аксариятини муваффақиятли амалга оширгани қайд этилган.

Маълум қилинишича, 2020 йил МДҲнинг устав органлари ташқи ишлар вазирлари кенгаши (12 май), Ҳукумат раҳбарлари кенгаши (29 май) ва МДҲ Иқтисодий кенгаши (30 июнь) йиғилишлари ҳамда соҳавий ҳамкорлик органларининг қатор учрашувлари видеоконференция шаклида бўлиб ўтказилди.

Таъкидланишича, учрашувда Ўзбекистоннинг МДҲга раислигининг асосий воқеаси – Давлат раҳбарлари саммитига (16 октябрь) пухта тайёргарлик кўриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Афғонистон ҳукумати ва «Толибон» ўртасида музокаралар бошланганини олқишлагани  ҳамда Aндижон ҳокими «Токио—2020» Олимпия ўйинлари юзасидан вилоят федерация раҳбарлари билан учрашув ўтказгани ҳақда хабар қилинганди.

Янгиликлар