Россияда 23 ёшли ўзбекистонлик жанжал сабаб хотинини урди. Аёл 6 ойлик чақалоғи устига йиқилган

Санкт-Петербургда бахтсиз ҳодисадан сўнг олти ойлик чақалоқ оғир аҳволда касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органидаги манбасига таяниб, «78.ru» хабар берди.

Фото: «mos»

Маълум қилинишича, 6 ноябрь куни соат 00:40 да Торжковская номли кўчадаги уйлардан бирининг квартирасида 23 ёшли Ўзбекистон фуқароси қўлида боласи бўлган 26 ёшли хотинини итариб юборган, натижада аёл чақалоғининг устига йиқилган.

Таъкидланишича, 19-сонли болалар шаҳар шифохонасига олиб борилган чақалоққа мия контузияси, ёпиқ бош жароҳати ва париетал суяк синиши каби ташхислар қўйилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, эркак вақтинча изоляцияга олинган.

Aввалроқ Москвада ўзбекистонлик эркак ажрашишга ариза бергани учун хотинини пичоқлаб ўлдиргани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Петербургда мактаб ўқувчиси ўзбекистонлик ўгай отасини ўлдиргани учун 3 йилга қамалгани маълум қилинган эди.

Шунингдек, Санкт-Петербургда 13 ёшли қизни мaшинaда зўрламоқчи бўлган ўзбекистонлик ҳайдовчи қўлга олинган.

Янгиликлар