Санкт-Петербургда 13 ёшли қизни мaшинaда зўрламоқчи бўлган ўзбекистонлик ҳайдовчи қўлга олинди
Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ҳайдовчи 13 ёшли қизни мактабга олиб кетаётган пайтда зўрламоқчи бўлган. Бу ҳақда «Fontanka.ru» нашри хабар берди.
«Тергов журналистикаси агентлиги» (TЖА)га маълум қилинишича, 9 октябрь куни 47 ёшли тадбиркор аёл Приморск тумани жиноят қидирув бўлимига 13 ёшли қизига қилинган ҳужум ҳақида баёнот билан мурожаат қилган. Унинг айтишига кўра, эрталаб у қизини одам ташувчи транспортда таълим муассасасига юборган. «Убер» оператори ҳайдовчиси автомашина ичида қизнинг бўйин қисмига тегина бошлаган. «Комендант хиёбони»даги метро ҳудудида қўрқиб кетган ўқувчи қиз машинадан сакраб тушган ва онасига қўнғироқ қилиш учун мактаб томонга қочган.
Жиноят қидирув бўлимининг аниқлашича, ҳайдовчи 31 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлган. У кечки соат 20:00 атрофида «Aкадемик» бекатида қўлга олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, эркак қилган ишини рад этмаган, аммо кейинчалик у ҳеч қандай қизга нисбатан тегажоқлик қилмаганини маълум қилган. Мазкур ҳолат юзасидан ўзбекистонлик фуқарога Россия Жиноят кодексининг 135-моддаси (Тегажоқлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Маълумот ўрнида, юқоридаги жиноятни содир этган шахс тўрт йил қирқ соатгача мажбурий меҳнат билан ёки уч йилгача озодликни чеклаш билан ёхуд беш йилгача мажбурий меҳнат билан муайян лавозимларда ишлаш ёки уч йилгача муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Aввалроқ Москвада ўзбекистонлик эркак ажрашишга ариза бергани учун хотинини пичоқлаб ўлдиргани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Петербургда мактаб ўқувчиси ўзбекистонлик ўгай отасини ўлдиргани учун 3 йилга қамалгани маълум қилинган эди.