Президент Александр Лукашенконинг сўзларига муносабат билдирди

Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгаши йиғилишида 13 январь кунги айрим давлат раҳбарларининг сўзларига муносабат билдирди.

Қайд этилишича, Президент баёнотни асоссиз деб атаб, Ўзбекистон ҳар қандай таҳдидга жавоб қайтаришга эга эканини айтган.

«Куни кеча баъзи давлат раҳбарлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Қозоғистонда бўлиб ўтган воқеалардан сабоқ чиқариши лозимлиги ҳақида асоссиз баёнот берилди.

Биз минтақадаги вазиятни, хавфсизликка бўлган барча хавф-хатарларни диққат билан кузатиб боряпмиз.

Ҳар қандай таҳдидга нисбатан муносиб жавоб қайтариш ва зарба бериш учун биз етарли куч ва салоҳиятга эгамиз», — деди давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Беларусь президенти Александр Лукашенко 10 январь куни КХШТ кенгаши йиғилишида ташкилот давлатлари Қозоғистондаги намойишлардан сабоқ олиши кераклигини айтиб, Ўзбекистон бу ҳолатга алоҳида эътибор қаратиши кераклигини таъкидлаганди.