Озарбайжон ва Арманистон бир-бирини ўқ отганликда айблади

Озарбайжон ва Арманистон бир-бирини ўқ отганликда айблади, хабар берди РИА Новости.

Куни-кеча (12-февраль) Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Арманистон ҳарбий кучларининг навбатдаги ҳарбий иғвоси натижасида Озарбайжон Давлат чегара хизмати ҳарбий ходими яраланганини маълум қилди.

«Арман томонидан содир этилган ушбу иғво Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги тинчлик жараёнига жиддий зарба бериши мумкин. Сўнгги тўрт-беш ой давомидаги барқарорлик шароитида бу каби иғвогарлик ҳаракатлари Арманистоннинг баралла айтилган тинчлик ҳақидаги мактубларига зид келади», – маълум қилишди муассасадагилар.

Арманистон мудофаа вазирлиги сешанба куни (13-февраль) соат 05:30 да Озарбайжон ҳарбий кучлари бўлимлари ўқчи қуролдан Неркин Ханд ҳудудида жойлашган арман позициялари томон ўқ ота бошлаганини хабар берди.

«Дастлабки маълумотларга кўра, яраланганлар бор», –дейилмоқда хабарда.

Кейинроқ муассасада икки нафар ҳарбийнинг ўлганини хабар маълум қилишди.

Янгиликлар