Тошкентда бошқаруви йўқотилган «Spark» бетон устунга урилди

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 12 май куни 23 ёшли «Spark» ҳайдовчиси ва йўловчи автомобилнинг бетон устунга урилиши оқибатида вафот этди.

Маълум бўлишича, тунги соат 03.00 атрофида туманнинг Бунёдкор шоҳ кўчасида 1999 йилда туғилган У.М. «Spark» (давлат рақами 01 Р 337 НВ) автомобилни ишончнома асосида бошқариб, тезликни ошириб, рул бошқарувини йўқотган. Оқибатда йўлни ажратиб турувчи қисмидаги бетон устунга урилган.

ЙТҲ натижасида автомобил ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган. Автомобил йўловчиси – 1995 йилда тугъилган К.Ш. шифохонага олиб борилган. Бироқ у ҳам шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси ( Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Янгиликлар