Ўзбекистонлик ҳожиларнинг илк гуруҳи қачон ортга қайтиши маълум бўлди

«Ҳаж – 2022» дастури доирасида ўзбекистонлик зиёратчилар шу йил 14 июль – 4 август кунлари мамлакатга қайтиб келади.

Ўзбекистонга қайтувчи ҳожилар ўз парвозларини Жидда шаҳридан Ўзбекистоннинг 7 та ҳудуди – Тошкент, Наманган, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Урганч ва Нукусда жойлашган халқаро аэропортларга амалга оширади. Унда жами 12 мингдан зиёд йўловчи ташиш режа қилинган.

Қайд этилишича, «Ҳаж – 2022» тадбирининг узлуксиз ва тартибли ўтказилишида «Uzbekistan Airways» акциядорлик жамиятидан жами 70 га яқин малакали учувчи ва 260 га яқин борткузатувчиси жалб этилган. Ушбу йўналишдаги авиақатновлар Boeing 767 ҳаво кемаларида амалга оширилади.