Чорвоқда чўмилишга рухсат берилди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган Чорвоқ сув омборида чўмилишга рухсат берилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Aзиз Aбдуҳакимов маълум қилди.

Фото: Facebook /AbdukhakimovAziz

Қайд этилишича, Ўзбекистон Президенти раислигида 12 август куни ўтказилган видеоселекторда 15 августдан карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш бўйича берилган топшириқлар доирасида Чорвоқ сув омборида чўмилишга рухсат берилган.

Шунингдек, кўнгилочар воситалар борасида ҳам барча чекловлар ечилган ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган.

Aввалроқ Чорвоқ сув омборида чўмилиш ва моторли қайиқларда сузиш тақиқлангани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар