Наманганда коронавирус аниқланган яна 12 нафар бемор соғайди

Наманган вилоятида 12 август ҳолатига кўра коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморларнинг 12 нафари соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Ундан ташқари, беморларнинг:

  • 1 245 нафари Тошкент шаҳрида;
  • 215 нафари Тошкент вилоятида;
  • 47 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
  • 14 нафари Самарқанд вилоятида;
  • 14 нафари Андижон вилоятида;
  • 10 нафари Сирдарё вилоятида;
  • 6 нафари Қашқадарё вилоятида;
  • 6 нафари Навоий вилоятида жами 1 569 нафар бемор инфексиядан соғайган.

Эслатиб ўтамиз, соғайганлар кўрсаткичи бўйича сўнгги рекорд натижа кеча, 2 август куни қайд этилган бўлиб, ўшанда мамлакатнинг турли ҳудудларида 1 208 нафар бемор тузалганди.

Айни пайтда Ўзбекистонда 25 659 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 78 фоизни ташкил қилмоқда.

Янгиликлар