Самарқанд веб-форумида франциялик мутахассис Ўзбекистонда мобиль юридик клиникаларни очишнинг самараси ҳақида гапирди (видео)

«Ёшлар 2020: глобал миқёсдаги бирдамлик, барқарор тараққиёт ва инсон ҳуқуқлари» мавзусида ўтказилаётган инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форумида инсон ҳуқуқлари ҳамда юридик клиникалар масаласида Франция вакили сўзга чиқди. Бу ҳақда «67 studio» хабар берди.

Маърузачи Франциядаги юридик клиникалар тажрибаси ва уларнинг талабалар уюшмалари билан ҳамкорлиги ҳақида гапирди. Шунингдек, Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси қошида ҳам юридик клиника очишни таклиф қилгани, бу борада музокаралар бўлганини маълум қилди.

Таъкидланишича, Ўзбекистонда мобиль ҳуқуқий клиникалар фаолиятини йўлга қўйиш ишлаб чиқилган. Уларнинг юридик клиникалардан фарқи бир жойда ишламаслигида, балки сайёр ҳолда жойларга бориб, фаолият кўрсатишида экани қайд этилди.

Бундан ташқари, мутахассис Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича суд симуляцияларини амалга ошириш соҳада катта янгилик ясашини айтиб ўтди.

Аввалроқ инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд веб-форуми бўлиши, Акмал Саидов унинг ёшларга 5 та натижаси бўлишини айтгани ва Шавкат Мирзиёев форум иштирокчиларига табрик йўллагани хабар қилинган эди.

Янгиликлар