Самарқандда коронавирус қайд этилган беморларнинг 14 нафари тузалди

Самарқанд вилоятида 12 август ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморларнинг 14 нафари соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Ундан ташқари, беморларнинг:

  • 1 245 нафари Тошкент шаҳрида;
  • 215 нафари Тошкент вилоятида;
  • 47 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
  • 14 нафари Андижон вилоятида;
  • 12 нафари Наманган вилоятида;
  • 10 нафари Сирдарё вилоятида;
  • 6 нафари Қашқадарё вилоятида;
  • 6 нафари Навоий вилоятида жами 1 569 нафар бемор инфекциядан соғайган.

Эслатиб ўтамиз, соғайганлар кўрсаткичи бўйича сўнгги рекорд натижа кеча, 2 август куни қайд этилган бўлиб, ўшанда мамлакатнинг турли ҳудудларида 1 208 нафар бемор тузалганди.

Айни пайтда Ўзбекистонда 25 659 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 78 фоизни ташкил қилмоқда.

 

Янгиликлар