Вобкент тумани январь—июль ойларида қарийб 4 минг долларлик маҳсулотларни экспорт қилди

Бухоро вилояти Вобкент тумани ярим йиллик экспорт режасини 88 фоизга бажарди. Бу ҳақда Вобкент туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Туманнинг 2020 йилдаги экспорт режаси 8386,5 минг АҚШ доллари миқдорида белгиланган, ярим йиллик учун эса 4418,3 минг АҚШ долларида маҳсулотлар экспорти режаси белгиланган.

Шундан саноат маҳсулотлари экспорти режаси 1875,2 минг АҚШ доллари, қишлоқ хўжалиги махсулотлари экспорт режаси 6511,3 минг АҚШ доллари миқдорида белгиланган.

31 июл ҳолатига кўра, 2852,3 минг АҚШ долларлик саноат маҳсулотлари экспорт қилинди ва режа 433 фоизга бажарилди, 1045,6 минг АҚШ долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинди ёки режа 28 фоизга етказилди ҳамда жами экспорт қилинган маҳсулотлар миқдори 3897,9 минг АҚШ долларга етказилди ёки режанинг 88 фоизга бажарилди.

Туманда август—сентябрь ойларида 1913,9 минг АҚШ долларида экспорт амалга ошириш режалаштирилган.

Аввалроқ «Ургут» эркин иқтисодий зонаси Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Озарбайжонга маҳсулот экспорт қилиши хабар қилинган эди.

Янгиликлар