Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳаво кам булутли ва қуруқ бўлиши кутилмоқда

«Ўзгидромет» кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Маълум бўлишича, ўтган ҳафта давомида Волга бўйи ҳудудларидан антитциклон ҳисобига кириб келган салқин ҳаво аста-секин кучсизланади. Салқин ҳаво шарққа Қозоғистон ҳудуди томонга қараб чекинади.

Шунингдек, 13 сентябрт куни Ўзбекистонда ҳарорат 27-32 даража бўлган қуруқ ва нисбатан салқин ҳаво бўлиши кутилмоқда, бу ушбу кунларнинг меъёрий қийматларига яқин.

Таъкидланишича, эртага ва ҳафтанинг охиригача республика ҳудуди бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Кечаси ва эрта тонгда ҳаво 12-15 даража атрофида салқин бўлади, кундуз кунлари эса қуёш нурлари ҳавони иситади ва ҳарорат сешанба куни 29-34 даражадан — ҳафта охирига келиб 32-37 даражагача аста-секин кўтарилади.

Янгиликлар